next front |1 |2 |3 |4 |5 |6 |7 |8 |9 |10 |11 |12 |13 |14 |15 |16 |17 |18 |19 |20 |21 |22 |23 |24 |25 |26 |27 |review
Гиппократнинг қисқача таржимаи ҳоли
Гиппократ (460-377? йиллар эр.олдинги), буюк грек табиби. Бизга шу нарсалар маълумки, у Кос оролида врач бўлган ҳамда Қадимги Грециянинг хусусан маънавий юксалиш даврида яшаган ва ҳар хил бидъатлардан йироқ бўлган. Гиппократ томонидан саксондан кўпроқ трактатлар ёзилган; аммо ҳозирда уларнинг бир нечталари бошқа одамлар томонидан ёзилган, унинг номи ва шуҳрати ўзлаштириб олинган деб ҳисобланмоқда. Гиппократ асарлари тиббиёт ва жарроҳлик энциклопедиясининг 10 томини ташкил этади.У илмий тиббиётнинг “Отаси” деб номланган. Гиппократ афсонавий касалликлар ёки уларнинг даволанишига ишонмаган. У керакли парҳез – организм эҳтиёжи ҳамда иқлим инсон соғлиғига чуқур таъсир кўрсатади деб ўргатган. У Сицилияда фахрли ёшда вафот этган.
 Грецияда  Гиппократ куни 19 сентябрда байрам қилинади. Биз Гиппократ кунини бутун дунёда Бутунжаҳон Профилактика куни сифатида нишонлашни тавсия қиламиз, бу кунда бутун дунё тиббиёт жамияти бирлашади. 2005 йил 19- сентябрда биз Гиппократнинг тиббий қарашлари ва грек саломатлик худоси Гигеянинг профилактик қарашларига мурожаат қилишни истар эдик. Гигея Асклепиос ва  Афродита худоларининг қизи бўлиб, яхши саломатлик худоси сифатида намоён бўлади. Гиппократ ва Гигеянинг “иттифоқи”   – икки шаклдаги энергияни -  Янь ва Иньни ҳам намойиш этиши мумкин.   
 Гиппократ ҳақидаги қўшимча маълумот учун марҳамат, ташриф буюринг http://www.allsands.com/Science/hippocratesbiog_rtb_gn.htm